“Баҳрайн — 2025”: Ўзбекистон делегациясининг олтин медаллари 21 тага етди

“Баҳрайн-2025”: Ўзбекистон делегациясининг олтин медаллари 21 тага етди

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларининг 11 куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, дзюдо бўйича ўтаётган беллашувларда Дилафрўз Болтабоева ( — 40 кг), Абубакр Сатторов ( — 55 кг) каби полвонларимиз олтин медалга сазовор бўлди. Алина Колючева ҳамда Давлат Аҳроров эса кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Шоҳжаҳон Усмонов ўз вазн тоифасида бронза медалига эга чиқди.

Оғир атлетика бўйича вазни — 69 кг. бўлган қизлар ўртасида Шаҳноза Ҳайдарова даст кўтаришда 97 кг. натижа билан кумуш медални қўлга киритди. эркин курашчимиз Шаҳобиддин Нурмонов ( — 48 кг) кумуш Абдумалик Жалолиддинов эса ( — 55 кг) бронза, аёллар курашида Шоҳиста Шоназарова ( — 43 кг) шоҳсупанинг иккинчи ўрнидан жой олди.

Айни дамда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 21 та олтин, 10 та кумуш 19 та бронза медалига етди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.