Спортнинг 23 та турини ўзида жамлаган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам катта таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда. Биз учун эътиборли жиҳати шундаки, футзал баҳсларида мамлакатимиз шарафини Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоя қилади.
Кеча Ар-Риёдда гуруҳ босқичи ўйинларининг тақвими эълон қилинди. Унга кўра, Нодир Элибоев шогирдлари мусобақани 4 ноябрь куни мезбонлар — Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс билан бошлайди.
6 ноябрь санасида бўлиб ўтадиган иккинчи турда Озарбайжон терма жамоасига қарши майдонга тушамиз.
8 ноябрь куни эса гуруҳ босқичини Ливия терма жамоасига қарши ўйин билан якунлаймиз.
Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинларига қизғин тайёргарликни пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида олиб бормоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.