Таэквондо. Нажмиддин Қосимҳожиев энди жаҳон чемпиони!

Таэквондо. Нажмиддин Қосимҳожиев энди жаҳон чемпиони!

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Нажмиддин Қосимҳожиев ( — 74 кг) Уси шаҳрида (Хитой) якунга етиб бораётган таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз финал баҳсида Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионати совриндори, Бразилиянинг тажрибали вакили Эдивал Понтес билан тўқнаш келди. Қувонарлиси, шиддатли руҳда кечган баҳсда Қосимҳожиев рақиби устидан зафар қучиб, жамоамиз ҳисобига қимматли олтин медални тақдим этди.

Шу тариқа, Нажмиддин фаолиятида илк маротаба Жаҳон чемпионати медалига, бўлганида ҳам ОЛТИН медалга эга чиқди. Терма жамоамиз эса Уси–2025 Жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан ниҳоясига етказди.

1. Нажмиддин Қосимҳожиев (Ўзбекистон)
2. Эдивал Понтес (Бразилия)
3. Магомед Абдусаламов (нейтрал мақомдаги спортчи)
3. Амир Сина Бахтиёрий (Эрон)

Баракалла, Нажмиддин! Ўзбекистон Таэквондо WT Ассоциацияси Нажмиддин Қосимҳожиев ҳамда унинг яқинларини, барча ҳамюртларимизни мазкур натижа билан муборакбод этади!

Манба: https://t.me/uzbtaekwondowt

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.