Баҳрайн — 2025. Моҳинур Эсонбоева делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшди!

Баҳрайн-2025. Моҳинур Эсонбоева делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшди!

Баҳрайндаги III Осиё ёшлар ўйинлари давом этмоқда.

Оғир атлетика бўйича муросасиз руҳда кечган +77 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Моҳинур Эсонбоева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллайдиган бўлди.

Спортчимиз силтаб кўтариш дастурида 129 ва 137 килограмм оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтарди ва шундай натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси III Осиё ёшлар ўйинларини 100 фоизлик натижа билан якунламоқда!

Мусобақада иштирок этган 6 нафар қизларимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.