Спорт паспорти чекланмаган муддатга берилади.
Спорт паспортида қуйидагилар кўрсатилади:
— спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
— жинси;
— туғилган санаси;
— спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублиги;
— танланган спорт тури ёки спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари;
— спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
— спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур нормалар ҳамда талаблар бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
— спортчи тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;
— спорт мусобақаларида эришилган натижалар;
— спортчининг спорт дисквалификацияси тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат мукофотлари ва бошқа шаклдаги рағбатлантиришлар тўғрисидаги маълумотлар;
— тренернинг фамилияси, исми, отасининг исми;
— танланган спорт тури ёки спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бошқа маълумотлар.
Спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублиги уларнинг ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида ёки спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига аъзолиги асосида аниқланади.
Спорт паспортидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
— бир жисмоний тарбия ва спорт ташкилотидан бошқасига ўтишда;
— спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда;
— тиббий текширувдан ўтишда;
— спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талабларнинг бажарилишида;
— қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.