Шахмат. Нодирбек Ёқуббоев мезбон спортчини мағлуб этиб, нимчорак финалга чиқди

Шахмат. Нодирбек Ёқуббоев мезбон спортчини мағлуб этиб, нимчорак финалга чиқди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 4-босқичнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Нодирбек Ёқуббоев (2689) ва ҳиндистонлик Пранав Вантекаш (2641) ўртасидаги баҳс ҳозиргина якунига етди. Оқ доналарда ўйнаган ҳамюртимиз ғалабани қўлга киритди. 38-юришдан кейин мезбон шахматчи ўз мағлубиятини тан олди.

Пранав 28-юришда Фарзин билан ноаниқ юришни амалга оширди. Ёқуббоев эса устунликни қўлдан чиқармади ва ғалабани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, шахматчилар ўртасида кеча ўтказилган илк ўйинда дуранг қайд этилган эди. Нодирбек нимчорак финал босқичда Авондор Лианг (АҚШ) / Габриел Саргисян (Арманистон) жуфтлиги ғолибига қарши дона суради.

Айни пайтда Жавоҳир Синдаров (2721) ва хитойлик Ю Янйи (2720) ўртасидаги жавоб ўйини давом этяпти. Ҳозирча вазият мутлақо тенг. Шу боис, дуранг қайд этилиш эҳтимоли бор. Шундай натижа қайд этилса, шахматчилар эртага рапид форматида тай-брекда иштирок этишади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.