Суҳбат аввалида Илҳом Алиев Ўзбекистон етакчисига Маслаҳат учрашувида иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон раҳбари, ўз навбатида, қардош Озарбайжон президенти ва халқини 2025 йил 8 октябрь куни нишонланган Ғалабанинг беш йиллиги билан самимий табриклади.
Ўзбекистон президентининг шу йил июль ойида Озарбайжонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон — Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Барча даражаларда самарали алмашинувлар давом этмоқда. 2025 йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошгани қайд этилди. Автомобилсозлик, энергетика, туризм ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳалар фаол паллага киргани таъкидланди.
Етакчилар бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.