Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 16−17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев билан музокараларда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Давлат раҳбарлари «Шовот-Тошовуз» чегараолди савдо зонасини ишга тушириш бўйича онлайн маросимда иштирок этади.

Саммит якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Туркманистон президенти якшанба куни ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.

Айни пайтга қадар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон президентлари Тошкентга етиб келган. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.