Зонанинг фаолияти Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти — умумий аҳолиси 3,5 миллиондан ортиқ бўлган икки муҳим минтақа ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

У ерда «ягона дарча» тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатилади, интерфаол тизимлар, банк, тиббиёт ва меҳмонхона хизматлари учун зарур инфратузилма, шунингдек, катта автотураргоҳ ҳам ташкил этилган.

Сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми 2 баробарга ошиб, ўтган йил якунларига кўра 1,15 миллиард долларга, 2025 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 500 миллион долларга етгани таъкидланди.
Президентлар номенклатурани кенгайтириш ва эркин савдо режимидан самарали фойдаланиш орқали бу кўрсаткични 2 миллиардга етказиш учун барча имкониятларни кўрсатиб ўтди.
«Шовот-Тошҳовуз» чегараолди савдо зонасининг иш тажрибасини бошқа ҳудудларда, биринчи навбатда, «Олот (Бухоро вилояти) — Фараб (Лебоб вилояти)» ҳудудида қўллаш режалаштирилмоқда.

Энергетика соҳасида томонлар янада кенг кўламли лойиҳаларга, шу жумладан, истиқболли конларни биргаликда ўзлаштиришга ўтишга келишиб олдилар.
Транспорт соҳасида мамлакатлар Туркманбоши портини биргаликда ривожлантириш ва пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклашга келишиб олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.