Эковазирлик ҳукумат таркибидан чиқарилиб, қўмитага айлантирилади

Эковазирлик ҳукумат таркибидан чиқарилиб, қўмитага айлантирилади

Шавкат Мирзиёев «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ҳужжат кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилади.

Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозими киритилади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг асосий вазифаларидан ташқари, Экология қўмитаси «Чиқиндидан ҳоли ҳудуд», «Тоза ҳаво», «Яшил макон», «Эко-маданият» ва «Био мерос» умуммиллий лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Шунингдек, қўмита ҳузурида 15 нафаргача хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда «Эколойиҳалар фабрикаси» ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилганди. Хусусан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Гидрометрология хизмати ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилган. Унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар этиб тайинланган.

Кейинчалик, давлат раҳбарининг 31 майдаги фармони Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланган.

Президентнинг 27 июлдаги қарори билан Экология вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси тузилган. Унга Умид Рустамович Шадиев раис этиб тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.