FIDE Жаҳон кубоги: Жавоҳир Синдаров дуранг ўйнади, Ёқуббоев эса ютқазди

FIDE Жаҳон кубоги: Жавоҳир Синдаров дуранг ўйнади, Ёқуббоев эса ютқазди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақаси финал ва 3-ўрин учун баҳслар бошланди.

Жавоҳир Синдаров бугун оқ доналарда хитойлик Вей Йига қарши илк ўйинни ўтказди. Томонлар баҳс давомида тенг ўйин олиб боришди ҳамда 50-юришга келиб дурангга имзо чекишди.

Учинчи ўрин учун кечган Нодирбек Ёқуббоев илк учрашувда россиялик Андрей Есипенкога имкониятни бой берди. Ушбу партияда ҳам вазият мутлақо тенг эди. Аммо 30-юришга келиб, ҳамюртимизда кам вақт қолгани учун бўлса керак, хатоларга йўл қўя бошлади. 38-юришга келиб рақиб Нодирбекнинг Отини «қўлга тушириш»га муваффақ бўлди. Натижада ватандошимиз ўз мағлубиятини тан олди.

Эртага шахматчилар ўртасида классик форматда жавоб ўйинларини ўтказишади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.