4-6 декабрь кунлари Франциянинг Орлеан шаҳрида халқаро тақвимдаги энг нуфузли тадбирлардан бири эркаклар ва аёллар ўртасидаги сабля Гран-приси бўлиб ўтади.
Турнир анъанавий равишда дунёнинг энг кучли қиличбозларини бирлаштиради ва мавсумнинг асосий тадбирларидан бири ҳисобланади.
Мусобақада аллақачон 43 дан ортиқ мамлакат, жумладан, Жазоир, Австралия, Австрия, Белгия, Бразилия, Болгария, Канада, Хитой, Миср, Франция, Грузия, Гонконг, Венгрия ва бошқа кўплаб етакчи давлатлар вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистон терма жамоаси
Эркаклар:
Сардор Абдукаримбеков, Муса Аймуратов, Зухриддин Қодиров, Исломбек Абдазов, Алпамис Уракбоев.
Аёллар:
Гулистон Пердибоэва, Фернанда Эррера, Зайнаб Дайибекова, Самира Шокирова ва Наргиз Жаксибоева.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.