Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Президент иштирокидаги халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Улуғбек Мавлонович Мустафоев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари янги ҳоким билдирилган ишончни оқлаб, кейинги йилда вилоятга 4,5 млрд доллар хорижий инвестиция олиб келиш, экспортни 500 млн долларга етказиш, 175 минг одамни ишли қилиш, 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш борасида қаттиқ ишлаши кераклигини кўрсатиб ўтди.

Улуғбек Мустафоев 2024 йилнинг 19 декабрида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У бу лавозимда 2017 йилдан буён ишлаб келган Эргаш Салиев ўрнини эгаллаган.

Мустафоев 1968 йил 14 августда Жиззах вилоятида туғилган, 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини молия ва кредит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 2010−2016 йилларда Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, 2017−2019 йилларда «Ўзбекэнерго» раиси, 2019 йилдан 2024 йилгча «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раиси бўлиб ишлаб келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.