Нодирбек Абдусатторов «London Chess Classic» мусобақаси ғолибига айланди

Нодирбек Абдусатторов «London Chess Classic» мусобақаси ғолибига айланди

Англиядаги «London Chess Classic» турнирида бугун 8-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов тур доирасида франциялик Алиризо Фирузжага қарши қора доналарда ўйнади.

Баҳснинг 20-юришига келиб рақиб вақт борасида цейтнотга тушиб қолди ва кичик хатоларга йўл қўя бошлади. Нодирбек эса кичик устунликни қўлга киритиб, ҳужумга ўтди. Алиризо бор кучини ҳимояга қаратди. 32-36-юришлар оралиғида ҳамюртимиз рақибга 3 марта Шоҳ берган бўлса, Фирузжа мажбурий юришларни амалга оширди. Натижада томонлар бир юришни 3 марта такрорлаб, дурангга имзо чекишди.

Ушбу дуранг эвазига ҳамюртимизнинг очколари 7 тага етди ва мусобақа якунланишига бир тур қолганида Нодирбек ғолибликни қўлга киритди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.