Энергетика сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири — халқаро иқлим бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдир.
Бу кўрсаткич аввал белгиланган 2030 йилгача 35 фоизга қисқартириш мажбуриятидан анча юқоридир. Шу билан бирга, мамлакат ҳозирнинг ўзидаёқ 29 фоизлик қисқаришга эришгани қайд этилди.
Ўзбекистон Жаҳон банки билан биргаликда дунёдаги биринчи инновацион экология лойиҳаси — iCRAFTни амалга оширишни бошлади. Лойиҳа доирасида 23 миллион тонна иссиқхона газлари қисқаргани ҳисобга олинди.
Шунингдек, мамлакатда миллий углерод кредитлари тизими жорий этилди ва халқаро савдо майдонида углерод бирликлари айирбошлаш бошланди.
Саноатнинг тезкор трансформацияси ҳам давом этмоқда: 17 та йирик корхона халқаро «яшил энергия» сертификатлаш тизимига ўтди ва ишлаб чиқариш жараёнларининг 30 фоизини тоза энергия манбаларига мослаштирди. Таъкидланишича, икки йил ичида бундай корхоналар сони 100 тага етади.
Генерация қувватларининг кенгайиши ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг жорий этилиши халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратмоқда.
Қўшни давлатлар билан энергетик ҳамкорлик мустаҳкамланиб, ягона минтақавий энергетика бозорини шакллантириш бўйича қадамлар кўрилмоқда. Масалан, келгуси йили Қирғизистон ва Қозоғистон билан биргаликда «Камбар-Ота ГЭС 1» лойиҳасини молиялаштириш бошланади. Бу минтақанинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш имконини яратади.
Шу билан бирга, Европага электр энергияси экспорт қилиш учун «яшил коридор» барпо этиш бўйича ишлар изчил давом этмоқда. Бу жараёнда Озарбайжон ва Қозоғистоннинг фаол ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.