Ўзбекистон терма жамоаси вакили Камилла Рахимова Франциянинг Анже шаҳрида якунланган WTA 125 Open Angers Arena Loire турнирида чемпионликни қўлга киритди. Ҳал қилувчи финал учрашувида Камилла германялик Татьяна Корпачни 6–3, 7–6(4) ҳисоби билан мағлуб этди.
Анжедаги ғалаба Рахимованинг WTA 125 даражасидаги жорий мавсумдаги илк чемпионлиги бўлиб, унинг Ўзбекистон байроғи остида ўтказган муваффақиятли стартнинг муҳим босқичига айланди.
Ўзбекистон теннис федерацияси Камилла Рахимовани ёрқин ғалаба билан табриклайди ва келгуси турнирларда омад тилаб қолади.
Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.