Бокс бўйича ЖЧ. Финал олдидан вазн ўлчаш ва face-to-face маросими ўтказилд

Бокс бўйича ЖЧ. Финал олдидан вазн ўлчаш ва face-to-face маросими ўтказилд

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган мусобақанинг финал босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар боксчиси — Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Ҳалоков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Жавоҳир Умматалиев, Тўрабек Хабибуллаев ва Арман Маханов Жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда (13 нафар боксчи) иштирок этди. Финалга йўл олган 6 нафар боксчининг барчаси россиялик чарм қўлқоп усталарига қарши баҳс олиб боради.

— 51 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Баир Балтаев (Россия)
— 60 кг: Абдумалик Ҳалоков— Всеволод Шумков (Россия)
— 67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Евгений Кул (Россия)
— 80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Жамбулат Бижамов (Россия)
— 92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Муслим Гажимагомедов (Россия)
+92 кг: Арман Маханов — Давид Суров (Россия)

Бугун ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари финал олдидан face-to-face ҳамда вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди.

Мусобақанинг ярим финал босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар боксчи рингга чиқди. Уларнинг 6 нафари ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиққан эди. 2 нафар боксчи мағлубиятга учради ва бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, World Boxing томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионати ғолиби Фазлиддин Эркинбоев қўлидаги жароҳати сабаб жангда иштирок эта олмади. У ҳам бронза медали билан тақдирланди.

IBA Жаҳон чемпионатида 13 та вазн тоифасида жанглар ташкил этилди. Финалга Россия терма жамоаси энг кўп — 12 нафар боксчи билан етиб келди. Кейинги ўриндан Ўзбекистон (6) ва Қозоғистон (4) жамоалари жой олган.

Россия – 12 нафар боксчи
Ўзбекистон – 6 нафар боксчи
Қозоғистон – 4 нафар боксчи
Озарбайжон – 1 нафар боксчи
Беларусь – 1 нафар боксчи
Қирғиз Республикаси – 1 нафар боксчи
Тожикистон – 1 нафар боксчи

Финал жанглари, эртага 13 декабрь куни бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.