Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги эксперт коммиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Спорт вазири ўринбосари Ш.Махмудов бошчилигида спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларга хорижий мураббийларни жалб қилиш улар билан меҳнат шартномаларини имзолаш каби масалаларга бағишланган навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Миллий Олимпия қўмитаси, Бокс, Велоспорт, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Дзюдо, Замонавий бешкураш, Камондан отиш, «Rоwing & Cаnоe», Сузиш федерациялари, Спорт турлари Республика олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 346-сонли қарорига мувофиқ хорижий мутахассислар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқилди.

Шунингдек, федерациялар томонидан хорижий мутахассисларнинг аниқ натижаларга эришиш ва терма жамоани муносиб таёрлаш борасидаги фаолиятини танқидий назорат қилиб бориш каби муҳим масалалар белгилаб олинди.

Манба: Minsportuz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.