“Мен спортни тарк этяпман. Кучим қолмагани учун эмас, балки исботлаш учун ҳеч нарса қолмагани учун бу қарорга келдим.
Ҳар бир спортчи бундай лаҳза келишини билади, фақат қачон келишини билмайди. Бутун умрим давомида ниманидир қувиб яшадим, аммо бу камарлар, пул ёки сарлавҳалар эмас эди. Бу — бутун дунё сенга шубҳа билан қараган пайтда ҳам ўзингни намоён этиш ва ҳамманинг янглишаётганини исботлаш туйғуси.
Мен оилам учун жанг қилдим. Шаҳрим учун жанг қилдим. Ҳеч нарсаси бўлмаган, фақат орзуси ва бир жуфт қўлқопи бўлган болакай — ўша ўзим учун жанг қилдим ва буни ўзим тўғри деб билган йўл билан амалга оширдим. Бу спортга ҳар бир нафасимни бағишладим”, дея ёзди Кроуфорд ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Теренс Кроуфорд 38 ёшда. Америкалик боксчи профессионал фаолиятини 2008-йилда бошлаган. У 2014-йилда енгил вазнда ( 61,2 кг) Жаҳон чемпиони бўлди. 2017-йилда биринчи ярим енгил вазнда ( 63,5 кг) мутлақ Жаҳон чемпионига айланди. 2023-йилда ярим ўрта вазнда ( 66,7 кг), 2024-йилда биринчи ўрта вазнда ( 69,9 кг гача) чемпионликни қўлга киритди. 2025-йилда эса иккинчи ўрта вазнда ( 76,2 кг гача) мутлақ Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Профессионал фаолияти давомида Кроуфорд бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган: унинг рекорди — 42 та ғалаба (31 мартаси нокаут).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.