Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди!

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди!

Жорий йилнинг, 16–21 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада юқори натижа қайд этиб, жами 12 та медални қўлга киритди:

— 5 та олтин
— 2 та кумуш
— 5 та бронза

Ушбу натижа билан терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин мусобақа мезбони Туркия терма жамоасига насиб этди (8 та медаль). Кучли учликни ФИДE жамоаси 6 та медаль билан якунлади.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.