“Президент Олимпиадаси”да ғолиб ва совриндор бўлган тошкентлик спортчилар тақдирланишди

“Президент Олимпиадаси”да ғолиб ва совриндор бўлган тошкентлик спортчилар тақдирланишди

Жорий йил ўтказилган “Президент Олимпиадаси” мусобақасида умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритган эди.

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Ренессанс” кино уйида мусобақада шоҳсупага кўтарилган Тошкент шаҳри вакиллари, шунингдек, юқори натижа қайд этган шаҳар федерация бўлимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти, шаҳар спорт бошқармаси мутасаддилари, спортчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Маросим давомида 51 нафар спортчи планшет, 35 нафар мураббий телевизор билан тақдирланди, шунингдек, таеквондо WТ, спорт курашлари, бадиий гимнастика ва 3х3 баскетбол йўналишларида янги спорт объектларини барпо этиш учун федерация бўлимларига махсус ваучерлар топширилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.