5-январь кунига кутилаётган об-ҳаво прогнози

5-январь кунига кутилаётган об-ҳаво прогнози

5 январь куни республика ҳудудларида асосан ёғингарчилик кутилмайди, об-ҳаво нисбатан барқарор бўлади деб Ўзгидромет ҳабар берди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 5 январь куни ҳаво очиқ ёки ўзгарувчан бўлади. Кундузги ҳарорат 3–8° илиқ, кечаси эса 2° совуқдан 3° илиққача бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 5 январь куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 5–10° илиқ, кечаси 0–5° совуқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида кечаси совуқ бироз кучлироқ сезилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи ҳаво ҳарорати 0–5° илиқ атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда, кечаси эса 3–8° совуқ кузатилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам 5 январь куни ёғингарчилик кузатилмайди. Кундузи ҳаво 5–10° илиқ, кечаси 2° совуқдан 3° илиққача бўлиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5 январь куни об-ҳаво асосан барқарор бўлиб, кундузги ҳарорат 3–8° илиқ, кечаси эса 2° совуқдан 3° илиққача бўлиши прогноз қилинмоқда.

Республика тоғли ҳудудларида 5 январь куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 5–10° совуқ, кундузи эса 0–5° совуқ ҳаво сақланиб қолиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.