Касбий таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Касбий таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Шиҳназар Шарофаддинов Анварович Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Касбий таълим департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Авзалхон Абдуллахонов Азаматхон ўғли Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Касбий таълим агентлигининг Молия-иқтисодиёт ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Касбий таълим агентлигини ташкил этиш ташаббуси 8 сентябрь куни президент билан учрашувда билдирилганди. Дастлаб агентлик Вазирлар Маҳкамаси қошида бўлиши кутилган эди. Давлат раҳбари 23 октябрь куни янги агентликнинг вазифаларини белгилаб берувчи фармонни имзолади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.