2026-йил 1 январдан бошлаб барча турдаги таътиллар my.mehnat.uz рўйхатга олинади

2026-йил 1 январдан бошлаб барча турдаги таътиллар my.mehnat.uz рўйхатга олинади

Ўзбекистон Республикасининг Давлат ижтимоий суғурта тизимини ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижтимоий суғуртасини ахборот дастурлари ёрдамида автоматлаштирилган тартибда фуқаролар меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларини ижтимоий суғурта тизимида амалга этиш тартиби белгиланди.

2026-йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси доирасида барча иш берувчилар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларга бериладиган барча турдаги таътилларни my.mehnat.uz «ЯММТ» ИДАКда рўйхатга олиш тизими йўлга қўйилди ва тегишли тартибти рўйхатга олиш йўриномаси белгиланди.

ЯММТ тизимига киритиш керак бўлган таътиллар:

  • Меҳнат таътили
  • Ўкув таътили
  • СЧР ҳарбий хизмат
  • Бола парвариши бўйича таътил
  • Ижодий таътил
  • Иш ҳақи сақланмайдиган таътил
  • Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил

Тизимдаги маълумотлар асосида ходимга ҳомиладорлик ва туғиш хамда вақтинча меҳнатга лайоқатсизлик нафақалари автоматик тарзда хисобланади ва тўланади.

my.mehnat.uz ЯММТ тизими томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси автоматик равишда «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига юборилади ҳамда ушбу ахборот модулида у очилгандан бошлаб ёпилгунига қадар бўлган жараёнлар акс эттирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.