Олимпия шаҳарчасида Бутунжаҳон сув спорти федерациясининг (World Aquatics) минтақавий маркази очилди

Олимпия шаҳарчасида Бутунжаҳон сув спорти федерациясининг (World Aquatics) минтақавий маркази очилди


24 январь куни Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон сув спортлари федерацияси Бюроси Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида World Aquatics Президенти, Осиё минтақаси Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусейн Ал-Мусаллам бошчилигидаги делегация Олимпия қишлоғида бўлди. Фахрий меҳмонга World Aquatics Бюроси Ижроия қўмитаси аъзоси Шахноза Мирзиёева, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий сузиш федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳамда бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар сув спорт турлари мажмуаси билан танишиб, ёш спортчилар билан мулоқот қилишди. Янги сув спортлари мажмуасида бир вақтнинг ўзида бир нечта спорт турлари, жумладан, сувга сакраш ва сузиш бўйича машғулотлар ўтказиш имконияти яратилган.

Тадбирда шунингдек, Америка Қўшма Штатлари Президентининг глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ҳамда Осиё Паралимпия қўмитаси Президенти Мажид Рашид иштирок этди.

Тадбир якунида сув спорт турлари мажмуаси ҳудудида жаҳон сув спорти минтақавий марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Олимпия қишлоғидаги спорт мажмуаси хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Қайд этилишича, келгусида бу ерда нуфузли халқаро мусобақаларни ташкил этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.