Жаҳон банки энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Марказий Осиёда биринчи минтақавий электр энергияси бозорини яратишни қўллаб-қувватлади

Жаҳон банки энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Марказий Осиёда биринчи минтақавий электр энергияси бозорини яратишни қўллаб-қувватлади


Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши “Марказий Осиёда электр энергияси бозорини ривожлантириш ва энергия тизимларини интеграция қилиш” (REMIT) дастурини маъқуллади. 10 йилга мўлжалланган ушбу ташаббус минтақада энергетика соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Дастур уч босқичда амалга оширилиб, Марказий Осиёда биринчи минтақавий электр энергияси бозорини шакллантириш, электр савдосини кенгайтириш, узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик қувватини ошириш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларини энергия тизимларига интеграция қилишни назарда тутади.

REMIT’нинг биринчи босқичида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга, шунингдек, минтақавий “Энергия” мувофиқлаштириш-диспетчерлик марказига жами 143,2 млн доллар миқдорида грант ва имтиёзли кредитлар ажратилади. Маблағларнинг асосий қисми Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт асссоциацияси ҳисобига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, Марказий Осиёда электр энергиясига бўлган талаб тез суръатларда ошиб бормоқда ва 2050 йилга бориб уч баробарга ўсиши мумкин. Бироқ ҳозирда минтақада электр энергияси савдоси умумий талабнинг атиги 3 фоизини ташкил этади.

REMIT дастури доирасида кейинги ўн йил ичида электр энергияси савдоси ҳажмини йиллик 15 минг ГВт/соатгача ошириш, узатиш қувватларини 16 ГВтгача кенгайтириш ва 9 ГВтгача тоза энергия қувватларини интеграция қилиш режалаштирилган. Дастурнинг умумий молиялаштириш ҳажми 1,018 млрд долларга баҳоланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.