“Ўзбекистон терма жамоаси сафида мусобақаларда иштирок этган қондошимиз Саят Илёсов эндиликда Қозоғистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ички мусобақаларда у Манғистов вилояти номидан рингга чиқади. Эҳтимол, унинг шахсий мураббийи Марат Жакиев бўлади. Шунингдек, у март ойида профессионал бокс оқшомида ҳам иштирок этади. Омад тилаймиз!”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Саят Илёсов 2022 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган, 2025 йилда эса 22 ёшгача бўлган Осиё чемпионатида олтин медалга сазовор бўлган.
Илёсов 63,5 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 2025 йилги IBA Жаҳон чемпионатида иштирок этган. У мусобақанинг илк босқичида фаластинлик Анас Сулаймонга қарши баҳс олиб борган ва муддатидан аввал ғалабага эришган.
Бироқ навбатдаги жангда қирғизистонлик Омар Ливаза билан тўқнаш келган ва рақибига 0:5 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этган. Ливаза ушбу мусобақада кумуш медални қўлга киритган.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.