Эксплуатация харажатларини камайтириш учун энергия тежовчи технологиялар жорий этиш ва электр қувватида ҳаракатланувчи махсус транспорт воситаларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. 2026 йилдан бошлаб «Uzbekistan Airways» ва «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятларининг ноасосий фаолиятини молиялаштириш тўхтатилади. «Uzbekistan Airports» фаолияти 18 та, «Uzbekistan Airways» эса 16 та устувор вазифа асосида амалга оширилади.
Шунингдек, авиация соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Фуқаро авиацияси университети ва унинг ҳузурида авиация техникуми ташкил этилади. Ушбу таълим муассасалари Embry-Riddle (АҚШ) ва ENAC (Франция) каби етакчи халқаро марказлар билан ҳамкорликда фаолият юритади.
Университетда борткузатуувчилар, авиация техниклари ва механиклардан ташқари учувчилар, муҳандислар, авиадиспетчерлар ва менежерлар тайёрланади, илмий дастурлар ҳам йўлга қўйилади.
Президент таклифларни маъқуллаб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.