Маълумотга кўра, ариза кўриб чиқиш бир иш кунигача давом этади. Уй эгасидан тасдиқлаш талаб қилинадиган ҳолларда кўриб чиқиш муддати етти кунгача узайтирилиши мумкин.
Рухсатнома бир йил муддатга берилади. У соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда паркинг учун бепул ҳисобланади. Истаган вақтда паркинг қилиш имкониятини олиш учун битта базавий ҳисоблаш миқдори — 412 минг сўм (ойига 35 минг сўмдан кам) тўлаш зарур. Бир манзил учун икки автомобилдан ортиқ резидент рухсатномаси расмийлаштириш мумкин эмас.
Илгари Тошкентга кириш йўлларида паркинглар яратиш кириш ҳуқуқини чекламаслиги ва автомобил ҳаракатини тақиқламаслиги хабар қилинган эди. Машиналар учун жойлар фуқаролар учун имконият ва қулайлик сифатида яратилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.