Хусусан, Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ўтказилган сабля йўналиши бўйича қизлар ўртасидаги жамоавий мусобақада ҳамюртларимиз кумуш медалга сазовор бўлди. Қизлар жамоаси финалгача етиб бориб, кучли рақиблар билан курашда юқори маҳорат намоён этди.
Шунингдек, Миср мезбонлик қилган шпага бўйича Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон вакиласи Санам Назарова яккалик дастурда бронза медални қўлга киритди. У мусобақа давомида бир қатор тажрибали рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
Қайд этилишича, ёш қиличбозларнинг халқаро мусобақалардаги бундай натижалари мамлакатда ушбу спорт тури жадал ривожланаётганини ҳамда захира авлод етишиб чиқаётганини кўрсатади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.