Маълумотларига кўра, ҳодиса «Юсуфа Саккокий» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 25 ёшли Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси ва бир гуруҳ фуқаролар ўртасида оғзаки тортишув келиб чиққан. Можаро давомида автомобилдаги 20 ёшли йўловчи жанжал иштирокчиларидан бирининг бошига металл буюм билан зарба берган.
Натижада 36 ёшли фуқаро жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчилар қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчилар қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.