Миш-мишлар ижтимоий тармоқларда, хусусан Facebook’да тарқалган бўлиб, унда бинони бузишга тайёргарлик кўрилаётгани ва барча ходимлар гўёки ишдан бўшатилгани айтилган. Тошкент шаҳар ҳокимияти вакили Гулноза Қосимова ушбу маълумотни ўзининг Telegram-каналида рад этиб, меҳмонхона одатий тартибда фаолият юритаётганини таъкидлади.
Пойтахт ҳокимияти ҳам ижтимоий тармоқлардаги хабарларга муносабат билдириб, собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси биноси бузилмаслигини маълум қилди.
Lotte City Hotel Tashkent Palace шаҳар марказида жойлашган тарихий объект ҳисобланади. Бино 1958 йилда қурилган. 2003 йилда меҳмонхона бошқаруви Le Meridien брендига ўтган, 2013 йилда эса реконструкциядан сўнг объект Lotte бошқарувига топширилган.
Аввалроқ меҳмонхонадаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари ҳақида хабар берилган эди, бироқ расмий манбалар таъкидлашича, бу бинони бузиш режалари борлигини англатмайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.