Хусусан, Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Худайшукуров Холмуродович вилоят ҳокимининг тегишли йўналиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Дилмурод Худайшукуров ушбу тайинловга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, Ойбек Ашуров Қурбонович Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ойбек Ашуров 1988 йилда Шеробод туманида туғилган. У 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос ҳисобланади.
Меҳнат фаолияти давомида Шеробод ва Шўрчи туманлари ҳокимликларида турли лавозимларда, жумладан ҳоким ўринбосари сифатида ишлаган. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ижро назорати бўлими бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.
Мазкур тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ижро аппарати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Сурхондарё вилояти ҳокимининг аввалги ўринбосари Илҳом Сапаров Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.