Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоирнинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида хабар қилди.

Қайд этилишича, учрашув давомида Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар 2026 йил июн ойида Ўзбекистон делегациясининг Жазоирга амалга оширган расмий ташрифи якунлари ва эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашган.

Мулоқотда савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа истиқболли йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрлик билдирилган.

«Элчи хонимга Ўзбекистондаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз», — дея ёзади Бахтиёр Саидов.

Жазоирнинг бундан аввалги элчиси Муҳаммад Ирки 2024 йилдан 2026 йил май ойигача Ўзбекистонда фаолият юритиб келганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.