«Парда ортидаги барча масалаларни муҳокама қилиб оламиз». Лукашенко ва Мирзиёевнинг норасмий учрашуви қандай кечди?

«Парда ортидаги барча масалаларни муҳокама қилиб оламиз». Лукашенко ва Мирзиёевнинг норасмий учрашуви қандай кечди?

8 июль куни кечки пайт Беларусь ва Ўзбекистон президентлари Александр Лукашенко ва Шавкат Мирзиёев расмий музокаралар олдидан норасмий учрашув ўтказди. Ўзбекистон етакчиси 8−9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлиб турибди.

Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевга «ушбу мураккаб ва осон бўлмаган вақтда Осиёдан тўғри Европанинг марказига ташриф буюргани учун» миннатдорлик билдирди.

«Парда ортидаги барча масалаларни муҳокама қилиб оламиз». Лукашенко ва Мирзиёевнинг норасмий учрашуви қандай кечди?
«Ўйлайманки, учрашувимиз яхши ўтади ва парда ортидаги барча масалаларни муҳокама қилиб оламиз. Очиқ ва ёпиқ масалаларни ҳам. Биз, ҳар доимгидек, ўзаро дўстона равишда қўлимиздаги барча маълумотларни алмашмоқдамиз. Мен бунга тайёргарлик кўрганман. Сизни уйимда яна бир бор қутлайман», — деди Беларусь етакчиси (БелТА иқтибоси).

Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдирди ва Беларусга катта мамнуният билан ташриф буюрганини таъкидлади.

«Сиз билан учрашиш, бу ерга келиш мен учун жуда ёқимли. Ҳақиқатан ҳам, мана шундай мураккаб вақтда гаплашадиган, барча масалалар бўйича фикр алмашадиган мавзуларимиз бор, — деди у. — Очиғини айтганда, бу гал биз ушбу ташрифга жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Сизнинг тарихий ташрифингиздан сўнг (Беларусь президентининг 2024 йил февраль ойида Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи назарда тутилмоқда — таҳр.) барча даражалардаги ўзаро муносабатларимиз мутлақо бошқа босқичга чиқди».

Ўзбекистон президенти, хусусан, ҳукумат раҳбарлари, парламент ва вазирликлар даражасидаги учрашувлар мунтазам тус олганини қайд этди.

«Парда ортидаги барча масалаларни муҳокама қилиб оламиз». Лукашенко ва Мирзиёевнинг норасмий учрашуви қандай кечди?
Ўзбекистон президенти ташриф доирасида Минскда Беларусь ва Ўзбекистон ҳудудларининг III форуми ўтказилганини кўрсатиб ўтди. «Мен биринчи марта ўзим билан бундай катта делегацияни олиб келдим — бугун Минскда Ўзбекистоннинг 230 та компанияси ва тадбиркорлари бўлиб турибди. Форум энг юқори даражада ташкил этилди. Истиқболли лойиҳалар жуда кўп», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

У, шунингдек, Беларуснинг жадал ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди: «Йўлда келаётиб, мамлакат қандай жадал ривожланаётганини кўрдим. Одамлар шод-хуррам. Кўчаларда, ҳар доимгидек, тартиб-интизом. Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакат тизимли равишда юксалиб бормоқда. Сизни ушбу муваффақиятлар билан яна бир бор табриклайман. Бизда фикр алмашиш ва батафсил гаплашиб олиш учун яхши имконият бор».

Ташрифнинг расмий қисми — давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари — бугун бўлиб ўтади, бироқ қўшма ишчи дастур бир кун аввал тет-а-тет форматидаги учрашув билан бошланди. Президентлар мулоқотни норасмий кечки таом устида давом эттирди.

Gazeta ташриф арафасида бундан бор-йўғи 10 йил олдин устувор бўлмаган Тошкент-Минск муносабатлари қандай қилиб анъанавий савдо доирасидан чиққани ва тизимли ҳамкорлик сари йўналгани ҳақида обзор тайёрланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.