У ушбу лавозимда 2022 йил март ойидан буён бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Зулайҳо Маҳкамова ўрнини эгаллайди, дея хабар берди нашр суҳбатдоши.

Расмий равишда кадрлар ўзгариши ҳали эълон қилинмаган.
Дилноза Каттахонова 1991 йил 2 июлда Қўқон шаҳрида туғилган. Агар тайинланса, 35 ёшли Каттахонова мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг ёш бош вазир ўринбосари бўлади, деди Gazeta манбаси.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига эга, Гарвард университетининг Жон Кеннеди номидаги давлат бошқаруви мактабининг магистрлик дастури тингловчиси.
Каттахонова турли йилларда «Камолот» ёшлар ҳаракати, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар иттифоқида ишлаган, «Камалак» болалар ташкилотига раҳбарлик қилган.
2020 йил июль ойида у ўша пайтда ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари, 2023 йил декабрь ойида эса агентлик директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Каттахонова «Дўстлик» давлат ордени, «Халқлар дўстлиги» ва «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонлари билан тақдирланган. У Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори ҳамдир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.