UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди

UFC матбуот хизмати БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Etihad” аренасида ўтказилган UFC Fight Night 282 турнири якунларига кўра, бонус соҳибларини эълон қилди.

Унга кўра, ўзбекистонлик Рамазон Темиров ҳамда Валтер Уокер оқшомнинг энг яхши чиқиши учун 100 минг доллардан мукофот пулини қўлга киритди. Оқшомнинг энг яхши жанги дея Ризван Куниев ва Тайрелл Форчун ўртасидаги тўқнашув эътироф этилди (ушбу жанг учун ҳам 100 минг доллар бонус берилди).

Шунингдек, ўз жангини муддатидан аввал якунлаган ва вазн ўлчаш маросимидан муваффақиятли ўтган барча ғолиблар 25 минг доллардан қўшимча бонус олди. Улар қаторидан Магомед Анкалаев, Муҳаммад Саидов, Сем Паттерсон, Аксел Сола ва Абдул Ҳусайн жой олган.

Эслатиб ўтамиз, оқшомнинг марказий жангида россиялик Магомед Анкалаев ўзбекистонлик MMA жангчиси Богдан Гусковни бешинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Ўта енгил вазн тоифаси вакили Рамазон Темиров эса австралиялик рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.