Ўзбекистон ва БМТ Туризм 2027 йилдаги Халқаро тадбир очилишига биргаликда тайёргарлик кўради

Ўзбекистон ва БМТ Туризм 2027 йилдаги Халқаро тадбир очилишига биргаликда тайёргарлик кўради


Ўзбекистон ва БМТ Туризм ташкилоти «2027 йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили»нинг расмий очилиш маросимини Тошкент шаҳрида ўтказишга келишиб олди.

Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Акқулов ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Шайха Носир Ал Новайс ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, туризмда инсон капиталини ва соҳанинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ташкилот Бош котиби Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган «Хавфсиз туризм кодекси»ни ишлаб чиқиш жараёни шахсий назоратида эканини ҳамда бу борадаги ишлар жадаллаштирилаётганини таъкидлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.