2026 йилнинг январь-август ойларида идорага мазкур сервислар бўйича 20 га яқин мурожаат келиб тушган. Фуқаролар такси белгиланган манзилга келмагани, ҳайдовчи билан алоқа ўрнатиш имкони бўлмагани ва оператор томонидан тегишли чоралар кўрилмаганидан шикоят қилган. Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида компания истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига етарлича риоя этмаётгани аниқланди. Шу муносабат билан ташкилотга йўловчиларнинг қайта алоқа қилиши ва керакли маълумотларни олиши учун зарур имкониятларни таъминлаш вазифаси қўшилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.