Музей экспозицияси Корея тарихида беш асрдан ортиқ вақт давомида алоҳида ўрин тутган Чосон қироллик сулоласининг кўп асрлик тарихи ва бой маданий мероси билан танишиш имконини беради.
Зироат Мирзиёевага сулола вакилларининг қадимий қўлёзмалари ва шеърий асарлари, анъанавий либослар, шунингдек, ўша даврнинг турмуш тарзи, урф-одатлари ва бадиий меросини акс эттирувчи сарой маданиятига оид бошқа ашёлар намойиш этилди.
Музей экспозицияси билан танишувдан сўнг Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.
Илиқ ва дўстона руҳда ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Корея халқларини кўп йиллик дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданий муштаракликка асосланган алоҳида яқинлик боғлаб туриши таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.