Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади


Қонун (ЎРҚ–1175-сон, 11.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар ўзлари ва вояга етмаган фарзандлари учун никоҳ тузилганлиги ҳамда туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномаларни олишда давлат божи тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга мурожаат қилган жабрланувчилар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундай ёрдам алимент ундириш, уйга киритиш ёки кўчириш, оталикни белгилаш ёки оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, боланинг яшаш жойи ва у билан кўришиш тартибини белгилаш, никоҳдан ажратиш, мол-мулкни бўлиш, етказилган зарарни ундириш, ишга тиклаш ва иш ҳақини ундириш каби масалалар бўйича кўрсатилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.