Саида Мирзиёева архитектор ва урбанистлар билан Тошкентни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева архитектор ва урбанистлар билан Тошкентни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди


Саида Мирзиёева йирик архитектура лойиҳалари ташаббускорлари, мустақил мутахассислар, урбанистлар, профилли студия ва олийгоҳлар вакиллари билан учрашув ўтказиб, пойтахтнинг шаҳарсозлик ҳамда экологик муаммоларини муҳокама қилди.

Учрашувда Тошкентнинг жадал ўсиши шаҳар инфратузилмасига комплекс ёндашувни талаб этаётгани таъкидланди. Муҳокама қилинган асосий масалалар қаторидан муҳандислик тармоқлари ва ижтимоий объектларга тушаётган юклама, шунингдек, пойтахтни энергия ва сув билан таъминлаш ўрин олди. Саида Мирзиёева янги қурилишлар мавжуд шаҳар тизимларига қўшимча босим ўтказмасдан, Тошкентни ривожлантиришга хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этди. Шунингдек, шаҳарни аҳоли ва меҳмонлар учун янада қулай, гўзал ҳамда хавфсиз қилишга қаратилган тадбиркорлик лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги билдирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.