Осиё ўйинлари — 2026. Ўзбекистон U — 23 терма жамоаси Филиппинни йирик ҳисобда мағлуб этди

Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Филиппинни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2026 йилги Осиё ўйинларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Равшан Ҳайдаров жамоаси “C” гуруҳининг илк турида Филиппинга қарши майдонга тушди ва 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдаги ҳисоб 30-дақиқада жамоа сардори Муҳаммадали Ўринбоев томонидан очилди. 62-дақиқада Саидумархон Саиднуруллаев “оқ бўрилар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 63-дақиқада Жошуа Мерино ҳисобни қисқартирди. 71-дақиқада Саиднуруллаев дубль қайд этди. 74-дақиқада Рўзибой Файзуллаев, 80-дақиқада эса Муҳаммадали Реимов гол киритиб, Ўзбекистон U — 23 терма жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Аичи ва Нагоя шаҳарлари мезбонлик қилаётган ХХ Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади. Жамоа 18 сентябрь куни Кувайтга қарши майдонга тушса, 22 сентябрь куни Вьетнам билан баҳс олиб боради.

2026 йилги Осиё ўйинларида 15 та терма жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал босқичига йўл олади.

Осиё ўйинлари — 2026, 1-тур
Ўзбекистон — Филиппин — 5:1
Голлар: 1:0 — Муҳаммадали Ўринбоев (30), 2:0 — Саиднуруллаев (62), 2:1 — Мерино (63), 3:1 — Саиднуруллаев (71), 4:1 — Файзуллаев (74), 5:1 — Реимов (80)
Ўзбекистон — 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 3. Дилшод Муртазоев (22. Нурлан Ибраимов, 74), 4. Ғиёсжон Ризақулов, 6. Равшан Хайруллаев, 7. Сардор Баҳромов, 9. Саидумархон Саиднуруллаев (16. Муҳаммадали Реимов, 74), 10. Муҳаммадали Ўринбоев (23. Шодиёр Шодибоев, 58), 11. Асилбек Жумаев (18. Ойбек Ўрмонжонов, 79), 14. Рўзибой Файзуллаев, 19. Оллаберган Каримов (13. Азизбек Тўлқинбеков, 58)
Захира: 1. Максим Муркаев, 5. Қувончбек Хушвақтов, 8. Амирбек Саидов, 12. Умар Рустамов, 15. Диёр Абдуаназаров, 17. Фирдавс Абдураҳмонов, 20. Дилшод Абдуллаев
Филиппин — 1. Николас Гумараэш, 5. Мартин Мерино, 6. Сандро Рейес, 7. Скотт Вудс, 8. Гавин Муенс, 9. Андрес Алдегер, 10. Жон Луссеро, 18. Майкл Балдисимо, 19. Кристиан Ронтини, 20. Антуан Ортега, 21. Сантяго Рубльико
Захира: 12. Жосе Гонсалес, 23. Патрик Дей, 2. Брайан Вилянуэва, 3. Габриэль Гумараэш, 4. Камил Амирул, 11. Дов Карино, 13. Риэн Лим, 14. Хайме Роскилё, 15. Итан Смит, 16. Жаред Пеня, 17. Брайан Макманус, 22. Айдан Астилла
Четлатиш: Гавин Муенс (Филиппин) — 48-дақиқа.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.