Карлсен: “Синдоров яққол фаворит”

Карлсен: “Синдоров яққол фаворит”

Жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен Жаҳон чемпионлиги баҳсида Жавоҳир Синдоровнинг имкониятларига юқори баҳо берди.

Норвегиялик гроссмейстер “The Prakhar Gupta Xperience” кўрсатувида Гукеш Доммаражу ва Жавоҳир Синдоров ўртасидаги шахмат тожи учун кечадиган тўқнашув ҳақида фикр билдирди.

Карлсеннинг фикрича, Синдоров мазкур баҳсда яққол фаворит ҳисобланади. У ўзбекистонлик шахматчининг ғалаба қозонишига ишонаётганини таъкидлади.

“Синдоров яққол фаворит. Менимча, у ғалаба қозонади. У ҳар томонлама яхшироқ шаклланган”, деди Карлсен.

Маълумот учун, шахмат бўйича Жаҳон тожи учун кечадиган баҳслар жорий йилнинг 22-ноябридан 13-декабрига қадар Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб боради.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади. Регламентга кўра, ғолибни аниқлаш учун жами 14 та партия ўйналади ва чемпионлик учун шахматчилардан 7,5 очко жамғариш талаб этилади. Агар томонлардан бири бу натижага белгиланган ўйинлардан эртароқ эришса, баҳс муддатидан олдин якунланади. Асосий ўйинлар 7:7 ҳисобидаги дуранг билан тугаса, чемпион номи тай-брейкда аниқланади.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.