Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси ҳаво ҳарорати 13–18 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат 30–35 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса 32–37 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 10–15 даража, кундузи 27–32 даража бўлади. Шарқий йўналишдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сезиларли ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат 13–18 даража, кундузи 28–33 даражани ташкил этади.
Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 10–15 даража, кундузи 22–27 даража бўлади. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда унинг кучайиши 13–18 м/с гача етиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.