Назорат тадбирлари вертолётлар ёрдамида барча ҳудудларда амалга оширилди. Хусусан, Андижон вилоятида 24 кг ва 6,1 кг марихуана сақлаган ҳамда 520 туп каннабис парваришлаб келган шахслар ушланди. Бундан ташқари, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам каннабис етиштириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди. Сиртдан ва жойларда аниқланган барча қонунбузарликлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.