Ҳужжатга кўра, корхоналар томонидан ўз ходимлари, айниқса «Ижтимоий реестр»га киритилган оила аъзолари бўлган ходимлар учун амалга ошириладиган айрим харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳамда тегишли объектлар бўйича ер ва мол-мулк солиқларидан имтиёзлар беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.
Имтиёзлар ходимларнинг фарзандлари учун мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва уларни фойдаланишга топширилгандан сўнг 3 йилгача сақлаб туриш, шунингдек, ходимларнинг вақтинча яшаши учун уй-жой қуриш ёки ижара харажатларини қоплашга қаратилган харажатларга татбиқ этилади. Мазкур солиқ имтиёзлари Солиқ кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг кучга киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.