«Сўнгги тиббий текширувлардан ўтдим. Мен қайтдим. Шу вақт давомида гап сотган ва мени ҳисобдан чиқариб қўйган барча масхарабозларга — мана, мен шу ердаман. Энди кимда жасорат етарли эканини кўрамиз.
Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Кейинги сафар Жастиннинг қўлқоплари текширилишини кузатиб бораман, токи у қўлқопларига ҳеч қандай ғалати нарса солмасин. Тез орада кўришамиз», — деб ёзди Топурия ижтимоий тармоқларда.
Июнь ойида Оқ уйда бўлиб ўтган UFC турнирида Топурия Жастин Гейджига техник нокаут билан мағлуб бўлди. Бу унинг фаолиятидаги илк мағлубияти бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.