Арман Царукян: «Хоккейчи бўлишни истаганман»

Арман Царукян: «Хоккейчи бўлишни истаганман»

UFC енгил вазн тоифаси жангчиси Арман Царукян хоккей билан шуғуллангани ҳақида сўзлаб берди. Царукян 18 ёшигача Хабаровскда «Амур» жамоасида ўйнаган.

«Хоккейчи бўлишни истаганман. Орзуим АҚШга бориб, НХЛда ўйнаш эди. Аммо яхши хоккейчи бўла олмадим ва ишлай бошладим. Ишлаш менга ёқмасди, шунинг учун жангчи бўлдим. Жанглар туфайли ҳозир АҚШдаман ва дунёдаги энг яхши лигада иштирок этяпман.

Хоккейдаги фаолиятим жуда яхши кечаётган эди. Мен хоккейни яхши кўраман ва вақтим бўлса, ҳозир ҳам баъзида ўйнайман. Хоккейчилардан Александр Овечкин менга ёқади», — деди Царукян.

20 сентябрга ўтар кечаси UFC 331 турнирида Царукян Маурисио Руффига қарши жанг ўтказади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.