Пакьяо фан доктори бўлди

Пакьяо фан доктори бўлди

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо Филиппин педагогика университетида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фан доктори даражасини олди.

«Бу катта шараф ва жуда ҳаяжонли лаҳза. Менга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида докторлик даражасини берган Филиппин педагогика университетига раҳмат.

Ҳаёт сюрпризларга бой. Ким ўйлабди дейсиз? Аммо бу бир нарсани эслатади: ҳаёт йўлингизни қаердан бошлаганингиздан қатъи назар, ўзингизга ишонишда давом этинг, астойдил меҳнат қилинг, камтар бўлинг ва ҳеч қачон таслим бўлманг.

Катта орзулари бор ёшлар, эришганларингиз билан тўхтаб қолманг. Йўлингизни қаердан бошлаганингиз келажакда нималарга эришишингизни белгилаб бермайди. Муваффақиятга эришганингизда эса, бошқаларга ёрдам бериш орқали уни янада аҳамиятли қилинг», — деб ёзди Пакьяо.

47 ёшли Пакьяо фаолияти давомида 73 та жанг ўтказган. Унинг рекорди — 62-8-3.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.